Hallo liebe Masterstudentinnen, wir beginnen unseren online-Kurs! Herzlich Willkommen!


1. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар.

 

“Замонавий лингвистика йўналишлари” фани мутахассисликнинг бошқа фанлари билан интеграллашган ҳолда ўқитилади ва магистрантларнинг чет тили бўйича коммуникатив компетентлигини (лингвистик, ижтимоий-лингвистик, дискурсив, стратегик, ижтимоий-маданий) ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Замонавий лингвистика йўналишларида тил ва тафаккур, тил ва маданият, тил ва нутқ, тил ва маданиятлараро мулоқот муносабатлари муҳим аҳамият касб этганлиги сабабли, фанни ўқитишда тил ва тафаккур, тил ва маданиятнинг ўзаро муносабатига катта эътибор қаратилади. Дастурда замонавий лингвистик йўналишларда алоҳида аҳамият касб этган лисоний фаолиятининг ҳар бир тури модул сифатида белгиланган (когнитив лингвистика, қиёсий лингвомаданиятшунослик, лингвопрагматика). Модулларни эгаллаш жараёни интеграллашган ҳолда олиб борилади.

Фан бўйича фани бўйича талабаларнинг билим, малака ва кўникмаларига қуйидаги талаблар қўйилади Магистрант:

·      тилшунослик тарихида рўй берган парадигмалар силжиши, антропоцентрик парадигма хусусиятлари ва унинг бошқа парадигмалардан фарқли жиҳатлари; замонавий лингвистик йўналишлари соҳалараро фанлар эканлиги ва бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқлиги ва муносабатлари; замонавий лингвистик йўналишлари (Когнитив лингвистика, Лингвомаданиятшунослик, Лингвопрагматика) анъанавий тилшуносликдаги фанлардан фарқли жиҳатлари; замонавий лингвистика йўналишлари фанининг назарий ва амалий ютуқлари; замонавий лингвистик йўналишларидаги турли назарий қарашлар ва етакчи концепциялар; замонавий лингвистик йўналишлари соҳасида бажарилган тадқиқотларда илмийлик ва манбаларга асосланиб фикр юритиш талаблари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

·      замонавий лингвистик йўналишларининг методологик принциплари,замонавий лингвистик йўналишларида тил ва тафаккур, тил ва маданият, тил ва нутқ муносабатларига турли ёндашувлар; ўрганилаётган фанларнинг терминологик аппарати, қонуниятлари ва асосий тушунчалари; замонавий лингвистик йўналишларининг асосий тамойиллари ва уларнинг хусусиятлари; замонавий лингвистик йўналишларининг асосий тушунчалари: маданий бирликлар ва уларнинг турлари, нутқий акт, концепт ва унинг турлари, фрейм назарияси ва унинг таҳлили; билим тузилмалари, ахборот, категоризация, концептуализация, когниция, прототип, концептуал ва лисоний дунё тасвири; когнитив метафора, унинг турлари ва вербаллашув хусусиятлари; стилистик восита, категория ва ҳодисаларни ўрганишда лингвокогнитив ёндашув;стилистик категория ва ҳодисаларни ўрганишда лингвокогнитив ёндашув; прагматикадаги кооперация тамойили, нутқий акт турлари, прагматик вазифалар, коммуникатив-прагматик ҳодиса, ҳушмуомалалик тамойили, нутқий актнинг семантик-прагматик хусусиятлари; замонавий лингвистик йўналишлар бўйича мавзуларни билиш ва эгаллаган назарий билимларини амалиётда қўллашни билиши ва улардан фойдалана олиши;

·      замонавий лингвистик йўналишларининг асосий тушунчаларига илмий изоҳ бера олишни ва ушбу тушунчаларини ўз илмий тадқиқотларида қўллай олиш; лисоний бирликларни таҳлил қилишметодларини (кросс-маданий таҳлил, концептуалтаҳлил, лингвопрагматик таҳлил, фрейм таҳлил, когнитив харита тузиш)билиш ва уларни амалиётда қўллаш; тил бирликлари когнитив ва маданий таҳлилини бошқа ёндашувлардан (структурал, генератив, семантик) фарқли жиҳатларини қиёсий таҳлил қилиш; тил бирликларда акс эттирилган миллий дунё тасвирини ифода этувчи миллий-маданий бўёқдор лисоний бирликларни ажрата олиш; лисоний материални лингвопрагматик жиҳатларини аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш; илмий тадқиқот жараёнида долзарб масалаларни аниқлай олиши ва тил бирликларини таҳлил қилишда уларнинг ечимини топа олиш ҳақида тўлиқ илмий-назарий билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиши керак.