Тил кўникмалари интеграцияси фани ўз ичига 2 та модулни олади ва бу модуллар 1-4 семестрлар давомида ўқитилади. Биринчи курс якунида талабалар Европа Кенгашининг “Чет тилини эгаллаш умумевропа компетенциялари: ўрганиш, ўқитиш ва баҳолаш” тўғрисидаги умумэътироф этилган халқаро меъёрлари (CEFR)га кўра қарийб В1+ даражада чет тилида тинглаб тушуна олишлари ва сўзлаша олишлари назарда тутилади