Иккинчи чет тили (немис тили) фани талабаларни касбий йўналиш доирасида тилнинг оғзаки ва ёзма шаклларини ўргатиш, уларнинг ижтимоий-маданий мулоқот малакаларини ривожлантириш, хусусан ўрганилаётган немис тилининг функционал шакллари ва услубларини, тил тўғрисидаги амалий ва назарий билимларини такомиллаштириш ҳамда эгалланган билим, кўникма, малакаларини касбий ва илмий фаолиятда эркин қўллай олишларини таъминлашдир. Фаннинг асосий вазифаси умумэътироф этилган халқаро меъёрларга кўра талабаларнинг ўрганилаётган чет тилини B2 даражада эгаллашлари учун зарурий билимларни интеграллашган тарзда ўргатиш ва мулоқот малакаларини ривожлантиришдир.