Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар.

 Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар

 Оғзаки нутқ амалиёти (тинглаш ва гапириш) модули 1-5 семестрлар давомида ўқитилади. Биринчи курс якунида талабалар Европа Кенгашининг “Чет тилини эгаллаш умумевропа компетенциялари: ўрганиш, ўқитиш ва баҳолаш” тўғрисидаги умумэътироф этилган халқаро меъёрлари (CEFR) га кўра қарийб В1-В1+ ва 3 курс якунига бориб В2/1-В2/2 даражада чет тилида тинглаб тушуна олишлари ва сўзлаша олишлари назарда тутилади. Европа Кенгашининг “Чет тилини эгаллаш умумевропа компетенциялари (CEFR)" меъёрларида белгиланганидек оғзаки мулоқотни эгаллаш бўйича биринчи босқичда асосий эътибор мулоқот стратегияларини ривожлантиришга ва диалогда суҳбатга кира олишга қаратилсаиккинчи курсга келиб монолог (презентация, дебат, касбга доир интервью) кўринишдаги оғзаки мулоқотни ривожлантиришга қаратилади.